АсосийJamiyat

Йўл ҳаракати қатнашчилари диққатига!

'Йўл ҳаракати қатнашчилари диққатига!'ning rasmi

Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.

Шуни инобатга олган ҳолда ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида айниқса довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини, зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўрайди.

 

    Бошқа янгиликлар