АсосийJamiyat

"Ҳудудгазтаъминот" МИБдан ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдорлар ҳақидаги хабарга ойдинлик киритишни талаб қилмоқда

'"Ҳудудгазтаъминот" МИБдан ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдорлар ҳақидаги хабарга ойдинлик киритишни талаб қилмоқда'ning rasmi

"Ҳудудгазтаъминот"АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда шу кунларда ОАВда Самарқанд вилоятида газ таъминоти тизимида хуқуқбузарликлар ҳақида маълумот тарқарқалган.  

Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тарқатилган пресс-релизга асосланиб ижтимоий тармоқларда тарқатилётган маълумотларга кўра, "Ҳудудгаз Самарқанд" МЧЖнинг мансабдор шахслари январь-октябрь ойларида 363 миллиард 155 миллион 500 минг сўмлик нореал дебиторлик қарзларини шакллантириш ҳамда давлат манфаатларига зарар етказишда иштирок этганликлари ҳақида маълумот берилган.

Шу муносабат билан "Ҳудудгазтаъминот" АЖ қуйидагиларни маълум қилмоқда. 

 "Ҳудудгаз Самарқанд" МЧЖ 2019 йил 5 сентябрь куни ташкил этилган бўлиб, асосий вазифаси газ тақсимлаш тармоқлари ва тегишли жиҳозлардан фойдаланиш ҳисобланади.

 Эълон қилинган маълумотда, 2019 йил январь ойидан октябрь ойигача бўлган давр ҳақида сўз боради, бу эса ўз-ўзидан "Ҳудудгаз Самарқанд" МЧЖ фаолияти билан боғлиқ бўлмаган маълумотларнинг тарқатилганини яна бир бор тасдиқлайди. Таъкидлаш жоизки, табиий газни барча истеъмолчиларга сотиш “Ўзтрансгаз” АЖ газ таъминоти ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилади. 

Шу муносабат билан "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан мазкур масалага аниқлик киритишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

    Бошқа янгиликлар