2020 йил 10 январь куни соат 12:25 ларда Наманган вилоятида 35 ёшли машинист Ш.Ш. бошқарувидаги юк поездини 20 та вагони билан бирга Ғунча шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи “Чортоқ-Наманган” бекатлари оралиғидаги 96 км. 2-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Пиёда 31 ёшли З.Я. 2-гуруҳ ногирони (кар-соқов) бўлган.
Оқибатда З.Я. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳудди шу куни Самарқанд вилоятида соат 20:50 ларда машинист Р.Г. бошқарувидаги 7-сонли “Москва-Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездини “Зарафшон-Жомбой” бекатлари оралиғидаги 3710 км. ҳаракатлантириб кетаётган вақтида пиёда 53 ёшли Р.Б.ни уриб юборган. Пиёда темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган.
Оқибатда Р.Б. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментифуқаролардан темир йўл яқинида йўлни кесиб ўтаётганда белгинланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни сўраган.






