Ёш китобхон танлови ғолибига “Спарк” автомашинаси берилиши эълон қилинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Янгиобод тумани ёшлари билан учрашувда маълум қилди.
Вилоят ҳокими, ҳудудий секторларнинг раҳбарлари иштирок этган тадбирда ёшларнинг ташаббус, таклиф ва муаммолари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, беш муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналиши бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.
Вилоят ҳокими Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси бўйича ёшлар ҳаракатини қўллаб-қувватлашга тўхталар экан, бу йил вилоятда “Ёш китобхон” танлови ҳар галгидан кўтарингки ва юқори савияда ташкил этилиб, ғолибга “Спарк” автомашинаси совға қилинишини маълум қилди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан кўтарилган муаммолар, камчиликларни ҳал этиш, билдирган таклиф ва ташаббусларни ўрнганиб амалга ошириш бўйича сектор раҳбариларига ва тегишли соҳа масъулларига аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Тадбир якунида “Ёшларга 20 имкон” лойиҳаси бўйича ибрат ва ўрнак кўрсатган туман ёшлари ҳамда 2019 йилда ёшлар билан ишлашда яқиндан ҳамкорлик қилган ташкилотлар ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят ҳокимининг туманлардаги ёшлар билан сайёр қабуллари давом этаётир.






