АсосийJinoyat

Тошкентда ҳамкорлик баҳонасида 60 минг доллар олган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

'Тошкентда ҳамкорлик баҳонасида 60 минг доллар олган шахс жиноий жавобгарликка тортилди'ning rasmi

9 январь куни Миробод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 2018 йилнинг декабрь ойи охирида 30 ёшли Сардор М. 32 ёшли Дониёр Б.га ҳамкорликда тадбиркорлик қилишни таклиф қилган.

60.000 АҚШ долларни олиб, Сардор М. ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси оғзаки келишувларни шартнома билан расмийлаштиришни тавсия қилди.

 

    Бошқа янгиликлар