АсосийJamiyat

Фарғонада ҳайдовчи йўлдан ўтаётган маст пиёдани уриб юборди

'Фарғонада ҳайдовчи йўлдан ўтаётган маст пиёдани уриб юборди'ning rasmi

2020 йилнинг 6 январь куни соат 20:30 ларда, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолатда ҳайдовчи Ёзёвон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.А. турмуш ўртоғига тегишли “Нексия” автомобилини бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан маст ҳолда кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу йўловчи Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ч.И. эканлиги маълум бўлди.

Мазкур бахтсиз ҳодиса ҳақида ахборот берган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати барча фуқароларни йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақиради. 

 

Бошқа янгиликлар