Бош прокуратурада “Энергия тежаш технологиялари инжиниринг” ХК МЧЖ бош директори П.Қаландаровнинг мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 йилдаги 738-сонли қарорида “Янгиариқ дон қабул қилиш шохобчаси” бино ва иншоотлари “Энергия тежаш технологиялари инжиниринг” ХК МЧЖга икки йил муддатда 5 млн. АҚШ доллари инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида ажратилиши белгиланган.
Ушбу қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан киритилган бўлиб, агентлик томонидан қарор лойиҳасини тайёрлаш жараёнида инвесторнинг мазкур бино негизида 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириши ҳақидаги таклифига эътибор қаратилмаган.
Ўрганишда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 30.12.2019 йилдаги 1-сонли йиғилиш баёни (Бош вазир томонидан 07.01.2020 йилда тасдиқланган) билан киритиладиган инвестиция миқдори 2 млн. АҚШ доллари этиб белгиланиши таъминланди.
Ўрганиш натижаларига кўра П.Қаландаровнинг мурожаати қаноатлантирилди.






