АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна бир жамоат фонди ташкил этилади

'Ўзбекистонда яна бир жамоат фонди ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шон-шараф музейини ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Молия вазирлигининг таклифига биноан юридик шахс мақомига эга бўлмаган Шон-шараф музейини ривожлантириш жамоат фонди ташкил этилади.

Фонд маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:

пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг, шунингдек, бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

Фонднинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган даромадлар бўйича тушумлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Фонд маблағлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида очиладиган ҳисоб рақамда жамланади.

Маблағлар қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

Шон-шараф музейи учун тарихий экспонатлар, ашёлар

ва коллекциялар, уруш қатнашчиларининг орден-медаллари, шахсий буюмлари ҳамда уруш даври ёдгорликларини харид қилиш;

Шон-шараф музейи экспозицияларини яратиш;

Шон-шараф музейини жорий ва капитал таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирлар ўтказиш.

    Бошқа янгиликлар