Сардор Тожиев “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Сардор Тожиев бундан аввал “Ўзавтосаноат” Стратегик режалаштириш бошқармасига раҳбарлик қилган.
Хабарингиз бор, 2004 йилда “Ўзавтосаноат” Ассосацияси ишлаб чиқариш бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида акциядорлик компанияга айлантирилган. Ҳозирги кунда у ўнлаб катта ва ўрта корхоналар билан бир қаторда Корея Республикаси, Италия, Германия, АҚШ каби хорижий мамлакатлар капитали билан биргаликда ташкил этилган компанияларни бирлаштиради.






