АсосийDunyo

"АҚШ ҳаракатлари Яқин Шарқда кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин"

'"АҚШ ҳаракатлари Яқин Шарқда кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин"'ning rasmi

Чеченистон раҳбари Американинг Ироқдаги зарбаси оқибатида Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймоний ўлдирилиши юзасидан муносабат билдирди.

“АҚШ хатти-ҳаракатлари Яқин Шарқда кутиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳеч кимни бефарқ  қолдира олмайди”, - деб ёзади Қодиров ўзининг телеграм каналида.

Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймоний АҚШнинг Бағдод халқаро аэропорти ҳудудидаги авиазарбаси оқибатида пайшанбадан жумага ўтар кечаси ўлдирилди. Сулаймонийни ўлдириш тўғрисидаги фармонни шахсан АҚШ президенти Дональд Трамп берган.

Эрон олий етакчиси Али Хоманаий генерал Сулаймоний ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди. Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавад Зариф генерал ўлимини “халқаро террорчилик акти” деб атади. Сулаймонийнинг давом эттирувчиси Исмоил Қаъаний эса Яқин Шарқ ҳудудида АҚШ фуқароларини ўлдиришга ваъда берди.

Сулаймонийнинг ўлдирилиши Бағдод, Дамашқ ва Анқарада ҳам қораланди.

Эслатиб ўтамиз, бу воқеага Эроннинг Тасним ахборот агентлиги ҳам муносабат билдирган эди.

Бошқа янгиликлар