АсосийJamiyat

ДХХ йирик партиядаги контрафакт маҳсулотларни қўлга олди

'ДХХ йирик партиядаги контрафакт маҳсулотларни қўлга олди'ning rasmi

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан давлат чегарасидан ноқонуний тарзда олиб ўтилаётган контрафакт маҳсулотлари қўлга олинди.

Хусусан ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари 2019 йилнинг 30 декабрь куни Фарғона вилоятида умумий қиймати 430 млн. сўмга тенг бўлган биологик актив қўшилмаларнинг йирик партиясини мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан кириб келишининг олдини олишди.

Шунингдек, хабарда айтилишича 29 декабрь куни Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти чегаролди ҳудудларида 150 млн. сўмга тенг бўлган пиротехника воситаларини Давлат чегараларидан ноқонуний йўллар билан олиб ўтилишига чек қўйилган. Шу куннинг ўзида мамлакатимиз ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишга уринилган 20 минг АҚШ доллари миқдордаги пул маблағлари ҳам аниқланган. 

Бундан ташқари Андижон вилоятининг чегараолди ҳудудида умумий қиймати 580 миллион сўмга тенг бўлган турли хилдаги сифати шубҳали дори маҳсулотлари қўлга олинган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар