"Қашқадарё вилоятида ЙҲХБ ходими интизомий жазо олиб юқори лавозимга ўтказилди. Бунга сабаб коррупциями ёки Президент қарорини бажармаслик?" сарлавҳали мақолани даракчи.уз да ҳам эълон қилган эдик. Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу мақолага Қашқадарё вилоят ИИБ ўз муносабатини билдирди.
Мақолада таъкидланган Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси давлат йўл ҳаракати хизмати инспектори, сержант Эргашев Баҳодир Эшқобилович муқаддам Яккабоғ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси маъмурий ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори лавозимида хизмат қилган.
Сержант Б.Эргашев фуқаро М.Музаффаровга нисбатан 2019 йил 24 май куни расмийлаштирилган маъмурий баённома юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлмасада, буйруқ талабига зид равишда жазо муқаррарлигини таъминламасдан, фуқаро М.Музаффаровнинг ҳайдовчилик гувохномасини олиб қолиб, унга тегишли автомашинасини жарима майдончасидан олиб чиқиб кетишига рухсат бериб юборганлиги учун вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг 2019 йил 20 сентябрь кунидаги 26-сонли буйруғи билан “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарорида Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан қўлланиладиган интизомий таъсир чораси “Танбеҳ” интизомий жазосидан бошланади.
Шунингдек сержант Б.Эргашев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 19 июль кунидаги “Ички ишлар идораларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида ички ишлар идоралари мутахассисларини тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ташкил этилган ИИВ Академияси қошидаги Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсларини 2009 йилда тамомлаб, ЙҲХБ даги сержантлик лавозимига тайинланган, фармон ва Қарор талабларига мувофиқ ушбу олий курсни тамомлаб, ИИБ ходимлари сафига қабул қилинганлар ўз мутахассислиги бўйича сержантлик лавозимларига тайинланиши белгиланган.
Бундан кўриниб турибдика, сержант Б.Эргашев муқаддам Яккабоғ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси маъмурий ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори лавозимида хизмат қилган даврида унга маъмурий қарор чиқаришга ваколати бўлган уни ушбу лавозимдан озод этиб, Яккабоғ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси давлат йўл ҳаракати хизмати инспектори лавозимга тайинланган. Шу сабабли сержант Б.Эргашев юқори лавозимга эмас балки тенг лавозимга тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарорининг 59-бандида ҳодимни лавозимдан лавозимга ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- юқори лавозимга – хизмат бўйича кўтарилиш ёки рағбатлантириш тартибида;
- тенг лавозимга – ўзининг хоҳишига кўра, соғлиғининг ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида), оилавий шароитига кўра, суд қарори асосида лавозимдан четлаштириш ёки бўш лавозимларни жамлаш зарурияти юзага келганида ходимнинг касбий ва шахсий хислатларини инобатга олиб, унинг эгаллаб турган лавозимидаги амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида;






