2020 йил 3-январь куни соат 19.40 дан 20.30 гача бўлган вақт ичида “Нексия-2” автомобили ишончнома асосида бошқарган шахс томонидан Шайхонтохур тумани Фурқат кўчасида қолдирилган ва номаълум шахс томонидан олиб қочилган. Автомобиль йўқолганини кўрган ҳайдовчи, ҳодиса ҳақида 102 га маълум қилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида машина топилди.
Автомобиль олиб қочганликда гумонланувчининг шахси аниқланди. У жиззахлик 22 ёшли Раҳмонқулов Элбек Абдусаттор ўғли эканлиги маълум бўлди. ИИВ гумонланувчи қаердалиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлганларни 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 рақами орқали хабар қилишларини сўрамоқда.






