Хабарингиз бор, 2019 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, бу сайловларда бешта партия номзодлари орасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 125 депутат сайланган, деб топилди. Ўз навбатида, 25 депутатлик ўрни учун такрорий овоз бериш ҳақида қарор қабул қилинди.
Бугун, 2020 йил 5 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 сайлов округида ана шу жараён бошланди.
Унда қуйидаги партиялардан номзодлар иштирок этади:
ЎзЛиДеП - 15 нафар;
Миллий тикланиш - 11 нафар;
Адолат - 10 нафар;
ХДП - 9 нафар;
Экопартия - 5 нафар.
Қуйидаги манзил орқали такрорий овоз беришга қолган номзодлар билан танишишингиз мумкин.
Такрорий овоз беришда 50% овоз олиш шартмас, ким кўп овоз олса етарли. Овоз берган сайловчилар сони ҳам муҳим эмас, атиги 1 киши келиб овоз берса ҳам, такрорий сайлов натижаси ҳисобга олинади.
Такрорий овоз бериш бўладиган 25 та сайлов округлари рўйхати:
8-Ақманғит
9-Андижон
32-Жиззах
33-Дўстлик
35-Ғаллаорол
36-Пахтакор
37-Шароф Рашидов
44-Сардоба
49-Уйчи
56-Регистон
57-Сўғдиёна
67-Пастдарғом
76-Шеробод
83-Олтинсой
87-Ангрен
89-Бўка
102-Яйпан
104-Учкўприк
106-Боғдод
117-Урганч
133-Шахрисабз
134-Яккабоғ
135-Ғузор
148-Кўкча
150-Шайхонтохур






