Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган вояга етмаган М.А.нинг калтакланиши ҳолати юзасидан тергов олди текшириш ҳаракатлари ўтказилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура.
Текшириш давомида тайинланган судга оид тиббиёт экспертизасининг 04.01.2020 йилдаги хулосасига кўра, М.А.нинг танасида аниқланган жароҳатлар – соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига киришлиги аниқланган.
Текшириш якунига кўра, 04.01.2020 йилда Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз,
Тошкентда ўсмир акаси ва келинойиси томонидан доимий калтакланмоқда. Жабрдийда машҳур актрисанинг фарзанди эканлиги айтилмоқда (видео)
Актриса Мадина Мухторованинг калтакланган ўғли атрофидаги шов-шувлар: Кимнинг гапи рост?






