АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги тарқатилган видеолавҳанинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатда юз бергани ўрганилмоқда — Прокуратура

'Қашқадарёдаги тарқатилган видеолавҳанинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатда юз бергани ўрганилмоқда — Прокуратура'ning rasmi

Сал аввал хабар қилганимиздек, кеча, 2 январь куни Интернет нашрларида “Қашқадарё ҳокими далани пайҳон қилган қўйларни сўйишни буюрди” сарлавҳаси остида видеолавҳа чоп этилган.

Мазкур видеолавҳада вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Арипов, Нишон тумани ИИБ бошлиғи Дилшод Умаров, Ибн Сино ҳудудидаги “Отамурод ота” фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Бобоназаров ҳамда далани пайҳон қилган 21 бош қўй эгаси Абдурашид Азаматов иштирокида вилоят ҳокими топшириғига кўра, ғалла майдонини пайхон қилингани учун фермер хўжалиги раҳбари ва пайҳон қилган қўй эгасига тегишли 1 тадан (жами 2 бош) қўйни сўйиб, кам таъминланган оилаларга тарқатилиши ҳолати акс эттирилган. Ушбу ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Прокуратурасининг расмий баёноти эълон қилинди.

Унга кўра, мазкур ҳолат Нишон тумани прокуратурасининг “Шакл-1” китобига рўйхатга олиниб, тегишли тартибда хизмат текшируви тайинланган бўлиб, тарқатилган видеолавҳанинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилиниши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар