АсосийJamiyat

Январнинг илк кунларида об-ҳаво қандай бўлади?

'Январнинг илк кунларида об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Янги 2020 йилни юртимиз аҳолиси, афсуски, қорсиз кутиб олди... Ўзгидромет хабар қилишича,  йилнинг илк ойи, илк саналари маълум антициклон таъсири натижасида нисбатан илиқ об-ҳаво ҳукмрон бўлди. Яъни ҳарорат кечаси манфий кўрсаткичларгача пасайиб, 0-5 даража илиқни, айрим жойларда 2 даража совуқни ташкил қилди. Янги йилнинг биринчи ва иккинчи куни минтақамизга хос бўлган қуёшли, ёғинсиз об-ҳаво билан кечди. Кундузи эса ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача кўтарилади.

Туркманистон ҳудудидан нам ҳаво оқими чиқиши сабабли республикамизнинг жанубий ҳудудларида эртага – 3 январда булутлар бироз кўпайиши, айрим жойларда кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

4 январда эса об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони сақланиб туради ва ҳар доимги меъёрга яқин бўлади.

Бошқа янгиликлар