АсосийJamiyat

Қўқонда Ўзбекистон Республикасининг улкан байроғи ўрнатилди

'Қўқонда Ўзбекистон Республикасининг улкан байроғи ўрнатилди'ning rasmi

Қўқон шаҳрида республикамизнинг улкан байроғи ўрнатилган янги Мустақиллик Хиёбони очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги йил айёмларига тўғри келган тантанали тадбир халқ сайлига айланди.

Тадбир ташкилотчилари — Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Қўқон шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ёшлар иттифоқининг Қўқон шаҳар кенгаши ва бошқалар шаҳарга ҳақиқий байрам кайфиятини олиб кириш учун ўз ҳиссаларини қўшдилар. Уч кун давом этадиган тантаналар доирасида янги Мустақиллик Хиёбонида Қўқон аҳолиси ва меҳмонлари учун янги йил томошалари ташкил этилди.

Байрам тадбири доирасида тантанали равишда шаҳардаги бир қатор умумтаълим мактабларининг янгиланган спорт майдончалари очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни спорт ва соғлом турмуш тарзига жалб этишдир. Ижтимоий лойиҳанинг ташаббускори — Ўзбекистон Триатлон Федерацияси.

Бир неча умумтаълим мактабларида очиқ спорт майдончалари ташкил этилди, у ерда ўқувчилар дарслардан ташқари бўш вақтларида соғликка фойдали спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун шароит яратилди. Яқин вақтда шаҳардаги яна 10 та мактаб замонавий югуриш йўлаклари, баскетбол, волейбол ва бошқа турдаги спорт майдончалари билан жиҳозланади. Бундай майдонларга қўшимча равишда, турли хил жисмоний машқларни бажариш учун замонавий тренажёрлар билан жиҳозланган майдонлар ташкил этилади. Шу турдаги спорт майдончаларини барча вилоятларда очиш режалаштирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар