Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси 2019 йил 29 декабрь куни Ақтобе-Мартук-Оренбург автомобиль трассасининг 31-киломерида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқаролари вафот этгани ва жароҳатлангани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни рад қилади.
Бош консулхонага Қозоғистоннинг расмий органлари тасдиқлашича жароҳатланганлар ва вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожеали ҳалокат муносбати билан таъзия изҳор этади ҳамда Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасига +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.






