“Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2020-2022 йилларда Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича кузатув кенгаши таркиби тасдиқланди.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
2021 йил 1 майга қадар Республика болалар кутубхонаси жойлашган бино реконструкция қилинади.
Қарор билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, кутубхонада, жумладан:
*умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари учун мультимедиа таълим лабораторияси ташкил этилади;
*болалар таълим “co-working” платформаси ва бадиий студия ташкил этилади;
*ташриф буюрувчиларга хизматларни инклюзив кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратилади;
* нодир китоб нашрларини сақлаш учун кутубхона архиви фаолияти йўлга қўйилади.






