Россия Мудофаа Вазири Сергей Шойгу 27-декабрда Президент Владимир Путинга мамлакатнинг биринчи Авангард гиперсоник ракеталари ишга туширилганини айтди. Бу ҳақда таржимон.уз хабар бермоқда.
«Авангард гиперсоникли мосламаси билан жиҳозланган биринчи ракета 27-декабр куни Москва вақти билан соат 10. 00 да ишга туширилди», – дея хабар берди Россия мудофаа вазирлиги. Россия расмийларининг таъкидлашича, ракета 33 минг километр соат тезликка эга.
Путин ушбу янги қуролнинг суратларини 2018-йилда эълон қилган ва у дунёда мавжуд бўлган ракеталарга қарши мудофаа тизимларининг барчасини мағлуб эта олишини айтганди.
Путин Бу ҳафта Россия эндиликда қуролларни ривожлантиришда Ғарб билан пойга ўйнамаётганини айтди. «Бу бизнинг замонавий тарихимиздаги ноёб ҳолат: Биз улар билан эмас, балки улар биз билан қуроланиш бўйича қувлашмачоқ ўйнашмоқда» деди Владимир Владимирович.






