2019 йил 26 декабр куни "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятида "Нефт ва газ соҳасида мувофиқлик назоратини жорий этиш орқали коррупцияга қарши кураш, шунингдек ҳуқуқий маданиятни ошириш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда "Ўзбекнефтгаз" АЖ департаментларининг масъул ходимлари, шунингдек ҳудудий нефт ва газ қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари, нефт омборларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.
Ушбу тадбирни жамиятнинг юридик департаменти бошлиғи А.Абдураҳимов очиб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5729-сонли фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятида шафоффликни янада ошириш мақсадида, Коррупцияга қарши курашиш департаменти ташкил этилган. Фармонда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун жамият томонидан бир қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинган.
Семинар иштирокчиларига Коррупцияга қарши кураш департаменти ходимлари томонидан ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мувофиқликни назорат қилиш тизимини жорий этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, семинар доирасида ҳуқуқий экспертиза бошқармаси бошлиғи З. Муҳидова қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги "Конституция ва қонуннинг устунлигини таъминлаш, ушбу йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қонун ҳамда янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун юзасидан тушунтиришлар берди.






