Бугун Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси биносида соҳа мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси Aбдушукур Абдуллаев сўзга чиқиб, соҳадаги бўлган камчиликлар ва хозирги шароитларни солиштириб ўтди. Унинг айтишича:
- Собиқ Совет Иттифоқидан кейин кадастр соҳасида бир қатор қуйидаги камчиликлар юзага келди:
1. Соҳа мутахассислари "динозаврдек" йўқ бўлиб кетди. Ҳаттоки, битта туманда бир нафар мутахассис фаолият ҳам юритди. Хозирда соҳада қўшимча 1034 та кадрлар штати очилган ва улар фаолият юритмоқдалар.
2. Ер ажратишда шаффофлик таъминланмганлиги боис, турли коррупцион ҳаракатлар юзага келарди. Хозирда эса, ер ажратиш масалалари электрон аукцион орқали шаффоф тарзда амалга оширилмоқда.
3. Кадастр тизимини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар ишлаб чиқилган бўлсада, унинг ижроси таъминланмаган эди.
4. Фуқаролар ўз ҳуқуқларини билмасдан, ўзлари қилаётган ишларининг қонуний ёки қонунга зидлигини билмасдан, жойларда турли бино ва иншоотлар қуриб ташлашган. Ҳозирда мана шундай ерлар хатловдан ўтказилиб, ноқонуний эгаллаб олинган ерлар бўйича чоралар кўрилмоқда. Жумладан, ўтказилган мониторинглар натижасида 4596 та аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларининг 384 таси бартараф этилган. Қолган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича ҳам прокуратура органларига тақдимномалар киритилган.
Илгари ер участкаси бўйича алоҳида қадастр ҳужжати, бино иншооти бўйича алоҳида кадастр ҳужжати ва рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома алоҳида ҳужжат сифатида расмийлаштирилар эди. Кадастр ҳужжати 2 ойда, агар завод ҳудуди бўлса, 4 ой муддатда расман шарнома тузилган ҳолда амалга оширилар эди ва кўчмас мулкнинг эгаси ўзгарганда ҳам ҳар сафар кадастр ҳужжати қайта расмийлаштирилар эди. Хозирги кунда кўчмас мулк объекти бўйича кадастр йиғмажилди шакллантирилади ва унинг натижаси бўйича мулкдорга кадастр паспорти тақдим этилади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома бериш бекор қилинган бўлиб, хозирда давлат реестридан кўчирма тақдим этилмоқда. Бугунги кунда кадастр пасспортини шакллантириш уй-жойлар бўйича 3 кундан 10 кунгвча бўлган муддатда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш эса 2 иш кунида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 мартдан бошлаб, республикамизнинг баъзи вилоятларида янги намунадаги пластик карточка кўринишидаги кадастр паспортлари берилиши бошланиши ҳақида хабар берган эдик.






