АсосийJamiyat

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тамаки қутилари устида пайдо бўладиган эскизлар тасдиқланди

'Вазирлар Маҳкамаси томонидан тамаки қутилари устида пайдо бўладиган эскизлар тасдиқланди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси тамаки қутилари устида пайдо бўладиган эскизларни тасдиқлади. Ушбу тасвирлар қутиларда яқин 12 ой ичида пайдо бўлиши шарт. 
11 ноябрь куни ССВ Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентга тўлдириш киритилишини таклиф этганди. Энди тамаки маҳсулотлари қутиларининг ҳар икки томонида тиббий огоҳлантириш эскизлари тасвирланади. Матнли расм ва фотосурат кўринишидаги ушбу тасвир беш йилда камида бир марта янгиланиши керак.

Расмлар икки тилда қутининг ҳар икки томонга жойлаштирилади. Огоҳлантириш ҳақидаги эскизларнинг ўлчамлари 300 dpi(дюймдаги нуқталар) бўлиши керак. 

    Бошқа янгиликлар