АсосийJamiyat

Қўшни давлатдан кириб келаётган поезд вагонига беркитилган “опий” фош этилди

'Қўшни давлатдан кириб келаётган поезд вагонига беркитилган “опий” фош этилди'ning rasmi

Юртимизга турли яширин ва ноқонуний йўллар орқали заҳри қотил – гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

“Карат” лақабли хизмат ити ёрдамида ўтказилган текширув давомида, поезднинг бўш вагонларидан бирида оғирлиги 1112,57 граммни ташкил этувчи “опий” гиёҳвандлик воситасияширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар