АсосийJinoyat

Фарғонада 64 ёшли одамни уриб кетган ҳайдовчи қочиб қолди. Пиёда воқеа жойида вафот этган

'Фарғонада 64 ёшли одамни уриб кетган ҳайдовчи қочиб қолди. Пиёда воқеа жойида вафот этган'ning rasmi

2019 йил 24 декабрь куни соат 19:00 ларда, Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳудудидан ўтган 4К-896 “Бешариқ-Чорвоқтуркача-Балиқчи” автомобиль йўлининг 4-км.да номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Бешариқ туманида яшаган, 1955 йилда туғилган М.М.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада, пиёда М.М. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Бешариқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган М.А. ўз бошқарувидаги “Ваз-21051” русумли автомобилида содир этгани аниқланиб, айбдор шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинган, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар