АсосийJamiyat

Сергели тумани 8 ва 9 қурилиш участкасида қурилган кўп қаватли уйларнинг калитлари топширилади

'Сергели тумани 8 ва 9 қурилиш участкасида қурилган кўп қаватли уйларнинг калитлари топширилади'ning rasmi

2019 йил давлат дастури асосида пойтахтимизнинг Сергели тумани 8 ва 9 қурилиш участкасида қурилган кўп қаватли уйларга бириктирилган фуқароларга уйлари топширилади.

Бу ҳақда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди: 

“Ҳурматли фуқаролар жорий йилнинг 28 декабрь кунидан бошлаб 2019 йил давлат дастури асосида ушбу ҳудудларда барпо этилган кўп қаватли тураржойларнинг калитлари белгиланган тартиб бўйича ўз эгаларига босқичма-босқич топширилиши режалаштирилмоқда. 

Туман ҳокимликлари томонидан бириктирилган ҳонадонни  ўз номига нотариал расмийлаштирган ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси қурилиш штабига “Нотариал олди-сотди шартномаси” ҳамда “Кадастр гувоҳномаси” нусҳаларини тақдим этган фуқаролар ушбу санадан бошлаб ўз хонадонингизни қабул қилиб олишингиз мумкин!”

    Бошқа янгиликлар