2019 йил 21 декабрь куни соат 17:30 ларда, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Жарариқ кўчасида, ҳайдовчи Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган К.Д. маст ҳолда, тегишли ҳужжатларсиз “Мерседес-Бенц” русумли автомобилини бошқарган.
Натижада йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган Х.С.ни уриб юборган. Натижада, пиёда Х.С. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси юқоридаги ҳолатни инобатга олган ҳолда, барча пиёдаларни йўлларда ҳаракатланишда ҳушёр бўлишга, “Йўл ҳаракати қоидалари”га, ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилишга чақиради. Унутманг, транспорт воситасини бирданига тўхтатиб бўлмайди. Бир сониялик шошма-шошарлик бир умрлик афсусга сабабчи бўлиб қолмасин”, дея огоҳлантирмоқда ИИВ.






