Аввалроқ машҳур рэппер Шохруҳ депутатликка ўз номзодини қўйгани ҳақида хабар бергандик. У халқ депутати этиб сайланди ва бу ҳақда ўзининг қуйидаги фикрларини ёзиб қолдирди.
“Азиз ҳамюртлар! Мана сизларнинг овозларингиз билан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани кенгашига Халқ депутати бўлиб сайландим! (Олий Мажлисга эмас, туман кенгаши Халқ депутати билан Олий Мажлис депутатини вазифалари ва фарқларини кейинги постларда тушунтириб ўтаман). Мендан баландпарвоз гаплар кутманг, менинг фикримча, ҳар бир депутат сайланган ҳудудида бор муаммолар билан максимал ишлаш керак, халқ эса баҳо беради. Барчангиздан миннатдорман! Ишончингиз учун раҳмат!”
Таҳририятимиз номидан уни ғалаба билан муборакбод этамиз ҳамда халқ корига ярайдиган депутат бўлишига умид билдирамиз.






