Янги йил байрамини ташкил етиш муносабати билан 2019 йил 23 декабридан 2020 йил 10 январигача шаҳримиздаги айрим кўчалар қисман ёпилади, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу чекловлар қуйидаги кўчаларни ўз ичига олади:
- Буюк Турон кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
- Мустақиллик шоҳ кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
- Истиқлол кўчасининг Aмир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
- Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми.
Ҳокимлик етказилган ноқулайликлар узр сўраган.






