АсосийJamiyat

Олот чегарасидан кириб келаётган 8,6 тонна киви тўхтатиб қолинди

'Олот чегарасидан кириб келаётган  8,6 тонна киви тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида амалдаги тартиб-қоидаларни четлаб ўтишга уринган шахслар божхона органлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаролар Б.Ю, Ш.Ж, К.З., ва С.Д бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, ушбу автоуловлар юкхоналарида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 130,3 миллион сўмлик 8,6 тонна киви мевалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар