Айни пайтда кеча бўлиб ўтган сайлов натижаларига бағишланган матбуот анжумани давом этяпти.
Хабар қилганимиздек, ОАВ вакиллари, блогерлар ва кузатувчилар билан саволлларга жавоб бериш бошланди.
18 соат натижалар кутилди. Бу кўп вақт эмасми?
Мирзо Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссияси раҳбари:
- Биз сайлов жараёнларига тўлиқ АКТни киритсак, тез орада натижалар эълон қилинишига эришишимиз мумкин. Бунинг учун вақт ва маблағ керак. Ҳозир эса, сайлов натижаларини, йиғиш, саралаш, етказиб бериш вақтни оляпти.
Овоз бериш электронлашадими?
- Қўшни Қирғизистонда онлайн овоз бериш ташкил этилган. Бу тажрибани ўргандик. Ҳукумат маблағ ажратса, ижобий ҳал қиламиз келажакда.
Савол-жавоблар давом этмоқда, дея хабар бермоқда Сардорбек Раҳмонқулов.






