Айни пайтда бир неча соатлар олдин якунланган сайлов жараёнларининг овозлар сарҳисоби бошланди. Унда журналист ва блогерлар назорати ҳам таъминланди. Бу ҳақда блогер Хушнуд Худойбердиев маълум қилмоқда:
"Сайлов якунлари ҳамда овозлар натижаларини ҳисоблаш жараёнларининг ҳаққонийлигини бевосита кузатиш ҳамда ишонч ҳосил қилиш учун бир гуруҳ журналист ва блогерлар, халқаро кузатувчилар таклиф этилди. Сайлов участкасига боряпмиз", — дея хабар қолдирди блогер.
Эслатиб ўтамиз, сайлов натижалари 23 декабрь куни 14:00да эълон қилинади.






