АсосийJamiyat

Фарғонада сайлов қонунчилигини бузган вакил 1,5 миллион сўм жаримага тортилди

'Фарғонада сайлов қонунчилигини бузган вакил 1,5 миллион сўм жаримага тортилди'ning rasmi

Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқот олиб бориш тақиқланган.

Аввал хабар берганимиздек, Қува туман прокуратураси томонидан Б.Мавлоновнинг ишончли вакили Х.Абдуллаевга нисбатан МЖтКнинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Қува туман маъмурий судига юборилган.

Бугун Қува туманида сайлов қонунчилиги бузилганлиги ҳақида маълумот берилди. Маълум бўлишича, ҳуқуқбузар бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда туман маъмурий суди раиси Азизбек Жумаев хабар бермоқда.

Фуқаро Х.Абдуллаев туман кенгаши депутатлигига номзоднинг ишончли вакили бўлиб, бугун соат 8:30 ларда округ ҳудудидаги сайлов участкаларида автомашинанинг олди ва ён томонларига ташвиқотга чорловчи сўзларни ёзиб олиб, ҳаракатланган. Овози билан “Адолат” партиясидан кўрсатилган номзодни ташвиқотини олиб борган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик бўйича тўпланган материаллар Қува туман маъмурий суди томонидан мазмунан кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51/5-моддаси айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблашнинг 7 баравари ҳисобида 1 миллион 561 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

 

    Бошқа янгиликлар