Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини тўлақонли ишлашини таъминлаш мақсадида шакллантирилган сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида сайлов ёшидаги 20,5 млн.дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролар киритилди. Бу ҳақда бугун Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков маълум қилди.
Вазирнинг қайд этишича, мазкур ахборот тизимда жами 6 720 та Олий Мажлис, вилоят ва туман (шаҳар) сайлов округлари, 10 260 та сайлов участкалари ҳамда 170 313 та участка сайлов комиссияларининг аъзолари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар жамланган.






