Тошкент шаҳри бўйича 9 та сайлов участкасида онлайн видеотрасляция камералари ўрнатилган, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу сайлов участкаларидаги жараённи Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб сайти elections.uzда кузатиб бориш имконияти мавжуд. Шунингдек, 7 та сайлов участкасида шахсни идентификация қилиш қурилмалари ўрнатилган.
Соат 15:00да Тошкент шаҳридаги сайловчиларнинг 44,4 фоизи, яъни аҳолимизнинг 623 030 нафари ўзлари танлаган номзодга овоз бердилар.






