АсосийJamiyat

Бекободда оилавий овозлар берилаётган экан, тезкор ўрганилди

'Бекободда оилавий овозлар берилаётган экан, тезкор ўрганилди'ning rasmi

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари учун депутатлар сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайлов жараёнлари соат 08:00 да старт олди.  Сайловчилар баъзан якка, баъзан оилавий бўлиб, сайлов участкаларига кириб келишмоқда. Эркин танлов асосида ўзлари танлаган номзодга овоз беришмоқда. Ушбу сиёсий жараённинг қонун доирасида ўтиши, сайловчилар ва бошқа меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоатчилик тартибини муҳофаза қилиш учун кўплаб ИИБ ходимлари, назоратчилар жалб этилган.

МСКнинг Қотибият раҳбари Худоёр Маматовнинг айни пайтдаги анжуманда маълум қилишича, Бекобод туманидаги 260-сайлов участкаларида оилавий овоз беришга ҳаракатлар бўлаётганлиги ҳақида мурожаат бўлди. Бироқ, бу ҳаракатлар УСК аъзолари томонидан ўз вақтида бартараф этилган.

    Бошқа янгиликлар