Аввал хабар берганимиздек, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистон Республикасининг бугунги кун ички ва ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Мисрнинг “Хивар” сиёсий ва ахборот тадқиқотлар маркази директори А.Тахир ҳам иштирок этди.
Унинг фикрича бугун Ўзбекистон Президенти бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар яқин келажакда сиёсий ва иқтисодий соҳаларда кутилган ижобий натижани бериши шубҳасиз. Миср вакилининг таъкидлашича бугун араб дунёсида Ўзбекистонга нисбатан қизиқиш тобора ортиб ортмоқда. Эксперт мамлакатимиз туризм салоҳиятига алоҳида тўхталиб, Ўзбекистон ўзининг муқаддас қадамжолари туфайли мисрликлар учун Марказий Осиёдаги энг кўп ташриф буюриладиган марказга айланиши мумкинлигини айтди.






