2019 йил 21 декабрь куни А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.
Шу боис “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонида Фарғона водийсига ва Тошкент шаҳрига қараб автотранспортда йўлга чиққан йўловчиларни Поп станциясига етказиб қўйиш ҳамда Тошкент шаҳрига олиб келиш учун вақтинчалик қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.






