АсосийDunyo

Мусулмон мамлакатларининг саммитида нега Саудия Арабистони,  БАА ва Покистон қатнашмаяпти?

'Мусулмон мамлакатларининг саммитида нега Саудия Арабистони,  БАА ва Покистон қатнашмаяпти?'ning rasmi

“Малайзияда баъзи мусулмон давлатларининг учрашуви исломий ҳамжамият манфаатларига зид келади”,  деди чоршанба куни Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти(ИҲТ) раҳбари. Бу ҳақда таржимон.уз хабар бермоқда.

Ҳозирда Куала-Лумпурда мусулмон мамлакатларининг тўрт кунлик саммити бўлиб ўтмоқда. Аммо унда Саудия Арабистони,  БАА ва Покистон сингари бир қатор давлатлар қатнашмаяпти.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти БМТдан кейин дунёдаги иккинчи йирик ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади.

Малайзиядаги йиғилиш ИҲТ ҳомийлигидан ташқарида ташкил этилгани учун танқидларга дуч келди. Ташкилотнинг Бош котиби Юсуф Ал-Усайминнинг таъкидлашича, ИХТ дан ташқаридаги йиғилишлар Исломий бирдамликни бузади.

«Исломий Ҳамкорлик Ташкилотининг ҳар қандай заифлашиши Ислом ва Мусулмонларнинг заифлашувидир» деди у.

    Бошқа янгиликлар