АсосийJinoyat

Каннабис ўсимлигини етиштирган фуқаро жиноий жавобгарликка тортилди

'Каннабис ўсимлигини етиштирган фуқаро жиноий жавобгарликка тортилди'ning rasmi

2019 йил 06 август куни Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаро А.Ғнинг  Фарғона тумани, Қурилиш МФЙда жойлашган яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон  орқа қисмидаги 4х8 метр ҳажмли ер майдонида бўйи 1,5-2 метр атрофида бўлган 1 (бир) туп «НАША» гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимликни остки қисмига агротехник ишлов берилган ҳолда парваришлаб ўстириб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимликлар баргларидан экспертиза текшируви учун намуналар олиниб, қолган қисми ёқиш йўли билан йўқ қилиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.  

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизанинг  

хулосасига кўра, фуқаро АҒ.нинг яшаш хонадонида етиштириб келинаётган ўткир ҳидли, яшил рангли наша гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш бўлган ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрогидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу КАННАБИС (наша)ўсимлиги барглари эканлиги кўрсатилган.

Фуқаро А.Ғга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси  1-қисмига жиноий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судига  юборилган.

 

    Бошқа янгиликлар