2019 йил 05 октябрь куни Ш.Т маҳалладоши Н.У билан кўришиб, турмуш ўртоғи Ф.У қўшниси И.Д билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлиги ҳақида гап-сўз тарқаганлигини айтади. 2019 йил 15 октябрь куни Н.У И.Дни олдига бориб, турмуш ўртоғи Ф.У билан ўртасида қандай муносабат борлиги ҳақида сўраганда, И.Д Ф.У билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган.
Шунда Н.У И.Д билан Ш.Тни яшаш хонадонига келиб, турмуш ўртоғи ҳақида айтган гаплари ҳақида И.Дни олдида гапиришини талаб қилган. Ш.Т айтган гапларини тан олмаган. Шунда И.Днинг акаси З.Д келиб, барча бўлиб ўтган гап-сўзларни эшитгач, Ш.Тга нима сабабдан укаси И.Д ва Ф.Уларни шарманда қилувчи уйдирмалар тарқатганлигини сўраб, ўзаро жанжаллашиб кетган. Жанжал давомида З.Д Ш.Тни уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича З.Дга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Ҳозирда жиноят иши мазмунан






