Улуғнор туманида яшовчи Муқаддас И., ўзининг уйида спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида Ж.К. уни ҳақорат қилиб, бўйнидан ушлаб олган вақтида, қўлидаги ошхона пичоғи билан Ж.К.га нисбатан қасддан тан жароҳати етказган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги
Тергов департаменти хабар берди. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Ж.К.нинг ўлимига ўткир тиғли жисм ёрдамида танасига етказилган оғир тан жароҳати сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида, 2019 йил 13 июль куни Муқаддас И.га нисбатан айблов эълон қилинган ва “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Шундан сўнг жиноят иши айблов хулосаси билан судлов муҳокамасига юборилган.
2019 йил 20 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман суди дастлабки тергов томонидан тўпланган жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Муқаддас И. ни айбдор деб топиб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.






