АсосийSport

3 карра жаҳон чемпиони Илиас Илиадис Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлди

'3 карра жаҳон чемпиони Илиас Илиадис Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлди'ning rasmi

Бугун, 17 декабрь куни дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига тажрибали мутахассис – грециялик Илиас Илиадис бош мураббий сифатида тайинланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Илиас Илиадис дзюдо бўйича уч карра жаҳон чемпиони, 2004 йилда Афинада ўтказилган Олимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Бугун Миллий олимпия қўмитасида Илиас Илиадис билан бош мураббий сифатида мамлакат дзюдо федерацияси шартнома имзолади.

Ушбу маросимда МОҚ раҳбарияти,Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари,Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, федерация мураббийлар штаби ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва грециялик Илиас Илиадис ўртасида тузилган шартнома 2020 йилнинг октябрига қадар амалда бўлади.

Бугуннин ўзида Ўзбекистон терма жамоаси янги бош мураббий бошчилигида ўқув-машғулот йиғинини олиб бориш учун Грузияга жўнаб кетади. 29 декабрга қадар мўлжалланган мазкур йиғинда дзюдочиларимизнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

    Бошқа янгиликлар