АсосийJinoyat

Асакада эркак ўз аёли ва 18 ёшли қизини чавақлаб ташлади

'Асакада эркак ўз аёли ва 18 ёшли қизини чавақлаб ташлади'ning rasmi

Андижон вилояти Асака шаҳрида мудҳиш қотиллик рўй берди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га  Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Куни кеча, 16 декабрь тунда Асака туман, Кужган маҳалласида яшаган Ҳ.Абдураҳмонов (1969 й.т., судланмаган, ишсиз) турмуш ўртоғи Д.Абдураҳмонова (1969 й.т., судланмаган, ишсиз) ва қизи Х.Ҳабибуллаеванинг (2001 й.т. ишсиз) диомий эътирозларидан чарчаб, улардан ўч олишга қасд қилади. Шу мақсадда турмуш ўртоғи ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унинг кўкрак (3 маротаба) ва биқин қисмига (2 маротаба ) пичоқ уради. Натижада аёл воқеа жойида вафот этади. Шундан сўнг   қизини гўёки кийимларини топиб бериш баҳосини билан чақириб, унинг  кўкрак (1 маротаба) ва биқин қисмига (5 маротаба),  шунингдек, танасининг орқасига 9 маротаба  пичоқ уради. Бунинг оқибатида қизнинг ҳам жони узилади.

Ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан қасддан одам ўлдириш айблови билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Жиноятчи Ҳ.Абдураҳмонов тегишли тартибда ушланган.

 

 

    Бошқа янгиликлар