Фуқаро А.А. 750 литр этил спиртини ҳар бир литрини 29 000 сўмдан ҳисоблаб, умумий суммани АҚШ долларига айлантирган ҳолда 9500 сўмдан ҳисоблаб, 2 289 АҚШ доллари эвазига фуқаро Р.А.га сотишга келишиб, ундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Бу ҳақида бизга Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Ушбу этил спиртининг келиб чиқиш манбаси ўрганилганда, Тошкент шаҳарида фаолият юритувчи «К.» МЧЖ раҳбари Б.Ю. спирт маҳсулотларини ҳар бир литрини 13 500 сўмдан ҳисоблаб, фуқаро М.Қ.га сотганлиги, М.Қ. эса ўз навбатида ҳар бир литрини 20 000 сўмдан ҳисоблаб, фуқаро А.А.га қонунга хилоф равишда сотишга келишиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан «К.» МЧЖ раҳбари Б.Ю. фуқаролар М.Қ., А.А ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






