АсосийJamiyat

Боғча, мактаб, шифохона ва ҳарбий қисмлар овқатларига қуён гўшти қўшилади

'Боғча, мактаб, шифохона ва ҳарбий қисмлар овқатларига қуён гўшти қўшилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг Республикада қуёнчилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йирик савдо марказлари, марказий деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли гавжум жойларда қуён гўшти етиштирувчи субъектларга маҳсулотини сотиш учун шарт-шароитлар яратиб берилиши таъминланади.

Шунингдек, шифохона ва шифо масканлари, мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисмларда истеъмол қилинадиган маҳсулотлар таркибига парҳез ва фойдали қуён гўштини қўшилади.

Молия вазирлиги давлат бюджети параметрлари доирасида ушбу муассасаларга гўшт маҳсулотлари учун маблағлар ажратишда умумий гўшт миқдорининг 10 фоизигача миқдорида қуён гўшти учун йўналтиради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хонадонларда қуён етиштирувчи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига қуён парваришлаш мақсадида сотиб олинаётган қуён уялари(қафаси) ва озуқаси учун базавий ҳисоб-китоб суммасининг (БҲС) ўн баробари миқдорида вазирлик субсидиялари ажратиш механизмаларини 2020 йил 1 февраль санасидан амалиётга жорий қилиш вазифалари ҳам лойиҳада назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар