АсосийJamiyat

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг бир қатор қатновлари кечикиш билан амалга оширилди

'“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг бир қатор қатновлари кечикиш билан амалга оширилди'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК бир қатор қатновлари баъзи сабабларга кўра кечикиш билан амалга оширилганини маълум қилди.

Хусусан HY-606 (Москва-Самарқанд) қатновининг учиши техник сабабларга кўра соат 21:55 (12 декабрь) ўрнига Москва вақти бўйича соат 01:55 да (13 декабрь) амалга оширилди. Қўниш вақти соат 03:30 да эмас, маҳаллий вақт бўйича соат 07:30 да амалга оширилди.

Фарғонадан Москвага амалга оширилган HY-627 рейсининг учиши об-ҳаво шароитлари сабабли соат 17:40 дан (12 декабрь) 11:50 га (13 декабрь) кўчирилди.

HY-046 Самарқанд-Тошкент рейси техник сабабларга кўра бeкор қилинди. Ушбу қатнов йўловчилари HY-042 қатнови билан 13 декабрь куни соат 21:15 да олиб кетиладилар.

Миллий авиакомпания юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

 

    Бошқа янгиликлар