АсосийJamiyat

Махсус рецептсиз кучли дори воситаларини сотган дорихона ишчиси қўлга олинди

'Махсус рецептсиз кучли дори воситаларини сотган дорихона ишчиси қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари махсус рецептсиз кучли дори воситаларини сотган дорихона ишчисини аниқладилар.

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамкорлигида наркотик воситаларининг ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича олиб борилган тадбирлар давомида аниқланишича, Учтепа тумани 14-кварталда жойлашган “Регистон фарм” МЧЖ ишчиси 24 ёшли Фарход Э. махсус рецепт талаб қилмасдан кучли таъсирга эга дори воситалари савдоси билан шуғулланган.

Дорихонани кўздан кечириш вақтида 193 та “Регапен” таблеткалари, 140 флакон “Тропикамид” ва 1100 та таблетка “Карбамазепин” топилган.

Тўпланган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (“Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилиши масаласини ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Департаментга топширилди. 

Тошкент шаҳар ИИББ дорихона ишчилари “Тропикамид” ёки “Регапен” дориларини рецептсиз сотаётганлигини гувоҳи бўлган тақдирда 102 ёки 71-232-30-40, 71-232-40-50 рақамларига хабар беришни сўраган.

 

    Бошқа янгиликлар