Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани тоғли ҳудудларидан ҳисобланмиш “Нов” МФЙ да жойлашган 48-сонли умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар энди жисмоний тарбия дарсларини қишнинг совуқ кунларида ҳам бемалол машғулотлар ўтишлари мумкин, деб хабар берди Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ахборот хизмати.
Боиси шуки, мана, бир неча йиллардан буён мактабнинг иситиш тизими носозлиги туфайли ўқувчилар спорт залидан фойдалана олмай келишаётганди. Мактаб маъмурияти юқори турувчи бир неча ташкилотларга оғзаки, ёзма мурожаатлар қилишларига қарамай, бу муаммо ҳозирги кунга қадар ўз ечимини топмаган.
Ўқувчилар учун кузнинг сўнги ойлари, қиш фасли давомида мактаб маъмурияти ва бир неча ота- оналар 2019 йил 3 декабрь куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат қилишди. Федерация мутасаддилари дарҳол ушбу муаммони қонунларда белгиланган тартибларда бир неча ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқиб, тез фурсатда ҳал қилиб беришга эришишди. Мурожаат 5 кун муддат ичида ўрганиб чиқилиб, мактабга янги тўққиз миллион бир юз минг сўмлик истиш тизими ўрнатилди.






